loader
Foto

Индонезияда коронавирусга чалинганлар сони 1986 кишига етди

Март ойи охирида, янги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан, Индонезия президенти Жоко Видодо соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат жорий қилинганини эълон қилди. Аввалроқ, Индонезия расмийлари коронавируснинг янги тури тарқалишини олдини олиш мақсадида чет эл фуқароларининг кириши ва чиқишини вақтинча тақиқлашгани ҳақида хабар берилган эди. Жума куни маълум бўлишича, иқтисодий сабабларга кўра ҳукумат Рамазон тугагаши муносабати билан юриш ва фуқароларнинг уйларига қайтишини тақиқламайди. Бундан ташқари, расмийлар мамлакатнинг иссиқ об-ҳавоси ва юқори намлик вирус тарқалишини «секинлаштириши» керак, деб ҳисоблашади.