loader
Foto

Ўзбекистонда ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари ишлаб чиқарила бошлайди

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида хорижий шериклар 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, 30 иш ўрни очишни режалаштирмоқдалар. Иккинчи босқичда 5-6 миллион долларгача сармоя киритиш ва 100 тагача иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

"ИВЛ аппаратлари бугунги кунда 12 мамлакатда ишлаб чиқарилмоқда, - дейди CHIRANA+ бош директори Василий Шимко, - Бизнинг қурилмаларимиз, бошқа моделлардан фарқли ўлароқ, бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляция ишларини амалга оширади. Ўзбекистонда бундай заводнинг яратилиши давлатнинг хавфсизлигини таъминлайди."

Лойиҳа доирасида коронавирус ва механик вентиляция зарурати ҳисобга олинган ҳолда мамлакатдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистондаги беморлар учун шахсий гигиена воситалари минг дона нафас олиш контури, 500 та намлаштирувчи коллектор ва мингта бир марта ишлатиладиган бактериал вирусли фильтрлар билан таъминланади.

Вазирлик таъкидлашича, Chirana Asia ни яратишдан мақсад мамлакатда ўхшашлиги йўқ "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи остида юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришдир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш сони 390 дан ошди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР