loader
Foto

Қозоғистонда 120 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олди. Мамлакат бўйлаб жами касалланганлар сони 600 кишидан ошди

Eсмагамбетованинг таъкидлашича, битта тиббиёт ходимининг аҳволи оғир, тўққиз кишига ўртача оғирлик, қолган 57 кишига эса касалликнинг енгил шакли бор.

10 минггача тиббиёт ходимлари захирада қоладилар, чунки тиббий муассасаларда режалаштирилган ёрдам чекланган:

"Агар керак бўлса, ушбу ташкилотларнинг тиббий ходимларидан коронавирус инфекцияси бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин", деди Эсмагамбетова.

Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати эпидемияга қарши ишларга жалб қилинган тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишни маъқуллаган эди. Тиббий ходим коронавирус инфекциясини юқтирган бўлса, унга Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан икки миллион тенге (4500 АҚШ доллари), вафот этган тақдирда эса 10 миллион тенге (22 500 доллар) тўланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР