loader
Foto

Қатар: қандай қилиб қамал мамлакатни пандемияга тайёрлади

Гарчи супермаркетлар пештахталари аста-секинлик билан тўлиб қолиши эҳтимоли бўлсада, Covid-19 инқирози таъминот занжиларида стратегик заифликларни аниқлаб берди. Глобал ишлаб чиқариш-савдо занжирлари шу даражада юкланганки, Шарқий Осиёда таркибий қисмларни ишлаб чиқаришда ёки Яқин Шарқдаги савдо йўлларида ҳар қандай узилишлар, географик жойлашувидан қатъи назар, Ғарбдаги ишлаб чиқаришда жиддий узилишларга олиб келади. Аммо шунга ўхшаш муаммога биринчи марта дуч келмайдиган давлатлар ҳам бор. Доктор Андреса Криг, Лондон қироллик колледжи мудофаа тадқиқотлари кафедраси доценти ва Яқин Шарқда ҳукумат ва тижорат мижозлари учун иш олиб борувчи стратегик маслаҳатчи, Middle East Eye даги мақоласида Қатар тажрибаси ҳақида ёзди. Биз ўқувчиларни ушбу мақола билан таништирамиз.

Тартиб ва тарбисизлик

Covid-19 ўчоғи Яқин Шарқдан Европага кўчиб ўтганидан сўнг, энди муаммо фақат карантиндан кучли зарар кўрган Хитойа ишлаётган таъминотчиларда эмас, балки бутун қитъа бўйлаб таъминотчиларнинг оғир ҳолатда эканлигида ҳамдир.

Фақат Европанинг ўзидаги таъминот тармоғининг мураккаблиги чегаралар очиқ бўлиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, фермерлар, юк машиналари ҳайдовчилари ва док ишчилари ишга боришини талаб қилади. Энди ушбу тармоқ кескинлик кучайиб бораётган шароитда қолганда, қадимги Хитой ҳарбий назариётчиси Сунь Цзининг сўзлари ҳар қачонгидан ҳам ишонарли бўлиб туюлади: "Тартиб ва тартибсизлик ўртасидаги чегара - логистикада"

Шу билан бирга, Форс кўрфаз минтақасига қараб, супермаркетларнинг пештахталари тўлиб-тошганга ўхшайди ва ваҳимали харидлар деярли йўқ. Энг қизиғи, Қатар - жуда бой бўлса-да, жуда кичкина қабилавий монархия - қўшнилари уч йил давомида Қатарни ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали қамал қилган бир пайтда ярим оролни босиб олган COVID-19 инқирозига қарамай, барқарор ҳолатга эга.

Пўртанага бардош бериш

Товарлар етказиб бериш учун бир нечта йўлакка эга бўлган Қатар қандай қилиб пўртанага бардош бериш, ўз таъминот занжирларини диверсификация қилиш, таъминотни керакли жойларда маҳаллийлаштириш ҳамда The Economist нашри озиқ-овқат хавфсизлик индексига мувофиқ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида биринчи ўринни эгаллаш учун, стратегик захиралар яратишни билиб олди.

Форс кўрфазида 2014 йил бўлиб ўтган инқироз вақтида, худди ўша асосий қатнашчилар (Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Бахрайн) Дўхадан ўз элчиларини чақириб олагинда, Қатар минтақада барқарорлиги энг заиф мамлакатлардан бири эди: унга етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа асосий маҳсулотларнинг қарийб 90 фоизини импорт қилиш талаб қилинарди. 2017 йилга келиб бу рақам 80 фоизгача пасайди.

Саудия Арабистони, БАА ва Бахрайн 2017 йил июнида Қатарн қамал қилишга қарор қилиб, бунда Қатар импортининг катта қисми юк машиналари орқали Саудия Арабистони билан қуруқликдаги ягона чегара орқали амалга ошириларди ёки Жебел-Али порти орқали Дубайга йўналтириларди. Бир кун ичида бу йўналишлар узиб қўйилди.

Қамалнинг дастлабки ойларида Қатар импорт 40 фоизга тушиб кетганига ажабланмаса ҳам бўлади, чунки ҳукумат тезда янги, асосан авиайўналишларга, зарур таъминотга эга бўлиш учун савдо йўналишларига маблағлар киритди.

Импортнинг катта қисми илгари қўшни мамлакатлардан ёки улар орқали келган бир пайтда, минтақавий қўллаб-қувватлаш бўйича эски мажбуриятлар туфайли Қатар кўрфаздан дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларига кўчиб ўтиб, таъминотлар занжири ва савдо йўналишларини эркин диверсификация қила олди.

2017 йил сентябрида Хамад портининг очилиши ҳам муҳим аҳамият касб этди. У ўзидан олдинги Доха портидан 14 баравар катта бўлиб, йирик кемаларга ҳам товарларни БААда қайта юклаш заруратисиз бевосита Қатарга келиш имконини беради.

Хамад порти Туркия, Эрон, Покистон, Уммон ва Шарқий Осиё билан янги алокалар очди ва Қатарни ўз таъминот занжирларида ўзи учун кифоя қиладиган даражага чиқарди. Мамлакатлар глобал савдо йўналишлари билан қанчалик боғланганлигини кўрсатадгина денгиз орқали ташувлар боғланганлик индекс 2014 йилдаги 9 пунктдан 2019 йил 36 пунктгача ўсди.

Шу билан бирга Қатар тез бузиладиган товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари стратегик захирасини камида 10 ойга етадиган даражага чиқарди. Мамлакат иқтисодиёти рентаси марказлашган тарзда тақсимланиши сабабли, иқтисодиёт ва савдо вазирлиги истеъмол нархларини белгилаши ва озиқ-овқат маҳсулотлари «шок» нархига йўл қўймаслиги мумкин. қатар дунёда аҳоли жон бошига тўғри келади ЯИМ энг юқори кўрсаткичига эга эканлиги, шубҳасизки, катта субсидиялар ёрдамида таъминотларга нисбатан ҳар қандай чекловларга қарши туришга ёрдам беради.

Қатарда таъминотлар занжирида барқарорлик ўсишининг яна бир элементи мумкин бўлган барча жойларда маҳаллийлаштириш бўлди. Қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа бирламчи зарурат предметлари жойларда тобора кўпроқ ишлаб чиқариляпти.

2017 йилдан бошлаб 18 ой давомида Қатар сут маҳсулотлари бўйича 10 фоизлик ички ишлаб чиқаришдан ўзига етарли даражада ортик даражага эришди, минглаб соғин сигирларни чўлдаги давлатга ҳаво транспортида етказиб бериш тарихи эса вирусла хабарга айланди.

Ҳукумат томонидан ҳомийлик қилинадиган «72 соат ичида ўз заводингни харид қил» схемаси уй шароитларида цемент, пўлат ва пластмасса каби стратегик товарлар ишлаб чиқариш бўйича 70 дан ортиқ лойиҳани ишга туширди.

Қамал сабоқлари

Гарчи Қатар таъминот занжирини қисқартириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва ўз савдо йўналишларини мустаҳкамлаш каби масалаларда ҳали интилиши лозим бўлган мақсадлар бўлсада, 2017 йил қамалидан олинган сабоқлар яриморолни қўшнилар ва глобал ҳамкорлар бир-биридан ажралиб олган ёпиқ макон шароитларига тайёрланиш имконини берди.

Мамлакатнинг таъминотлар занжирини бошқариш соҳасидаги стратегик истиқболлари Қатар молия вазирининг 2017 йил берган шарҳида энг яхши баён қилинган: «Биз – яриморолмиз. Лекин эндиликда ҳақиқий орол каби ишлаяпмиз».

Covid-19 дан кейин биз ҳаммамиз таъминотлар занжири барқарорлигини шубҳа остига олишимиз ва уларни қисқартиришимизга тўғри келади, ҳаттоки бу икки баравар кўпроқ тўлашга тўғри келишини англатса-да.

Гарчи ҳамма давлатлар ҳам истеъмол товарларига нарх шакллантириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни сезиларли даражада субсидиялайдиган нефть-газ рентасига эга бўлмасада, Қатар мисоли аввалгидек таъминотлар занжирини қандай қилиб маҳаллийлаштириш ва диверсификация қилиш мумкинлиги ҳақида сабоқ беради – коронавирус пандемияси каби жамият соғлиқни сақлашида инқирознинг олдини олиш учун зарур бўлган маҳсулотлар учунлиги – охирги ўринда эмас.