loader
Foto

Хорижда яшаётган 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди, шундан 3 киши вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда чет элда бўлиб турган 23 нафар ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олган - Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1), Қозоғистон (2). Шундан уч киши (АҚШда) вафот этди.

"Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ушбу фуқаролар ва уларнинг қариндошлари билан доимий мулоқотда бўлиб, зарур юридик ва консуллик ёрдами тақдим этмоқда", - таъкидлашди ТИВда.

Хабар қилинишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ходимлари иш ҳақининг бир қисмини коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиш учун махсус ташкил қилинган фондга ажратган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР