loader
Foto

Хитой қандай қилиб вирусни яширган

"Дастлаб касалликка афтидан, ҳеч ким эътибор бермаган, - ҳикоя қилади журналист Леа Дойбер. - Йўтал, юқори ҳарорат, бош оғриғи. Қиш кунлари, кўп одамлар касал бўлади. Бироқ камида декабрнинг бошида Хитойнинг Ухан шаҳри шифокорлари улар учун тушунарсиз бўлган ўпка юқумли касаллига чалиниш ҳолатлари кўпайиб кетганлигини сездилар".

"2002 ва 2003 йилларда кузатилган SARS ҳалокатли эпидемиясидан кейин Хитой бундай ҳолатлар эрта огоҳлантириш тизими ишлаб чиққанди. Сиёсий мотивацияланган ахборот яширишга йўл қўймаслик учун тизим уни Пекиндаги миллий эпидемиология марказига юборади, бу ерда зарур ҳолларда махсус ўқиган персонал тезда жавоб бериши лозим эди".

"Агар номаълум ўпка касаллиги билан иккитадан ортиқ бемор аниқланадиган бўлса, касалхоналар бир кун давомида экспертларни хабардор қилиши лозим эди. Биринчи ҳолатлар пайдо бўлгач, марказ хабардор қилиниши керак эди, тасдиқлайди тизим устида ишлаган Yang Gonghuan маркази раҳбарининг собиқ муовини. (...) Бироқ Пекин маркази экспертлари ахборотни жуда кеч олдилар. Ухан шифокорлари миллий органларга мурожаат қилмадилар, балки маҳаллий ҳукуматга маълумот бердлар".

"Агар касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар атиги бир ҳафта олдин бошланганида эди, бу жами касалликлар сонини 2/3 қисмга қисқартириш имконини берган бўларди, деб ёзганди март ойида Саутгемптон университети олимлари. (...) Эртароқ изоляция қилиш кейинроқ жорий қилинган сафарлар ва ҳаракатланишни чеклашдан кўра кўпроқ касалланишларнинг олдини олган бўларди. Эҳтимол, битта Хитойнинг ўзида 95%гача. Бироқ Уханда узоқ вақт ҳеч қандай чора кўрилмаган", - дейилади мақолада.

"Олти ҳафта ўтгач, Ухандаги одамлар шаҳар бўйлаб узоқ вақтдан бери жимгина тарқалаётган касаллик ҳақида биринчи марта эшитишди." (...) Гонконгда South China Morning Post газетаси ҳукумат ҳужжатлари билан танишишга муваффақ бўлди. Хитой ҳукумати 17 ноябрь куни касаллик юқтирган биринчи одам ҳақида ёзган. Хубей провинциясидаги 55 ёшли эркак беморнинг аҳволи ёмон эди. Ҳужжат шу санага асосланади, ваҳоланки, касаллик олдинроқ бўлиши мумкин эди.

"Ҳозиргача вирус одамларга қайси ҳайвондан юқтирилганлиги аниқланмаган. Аммо эпидемиологлар вируснинг тарқалиши октябр ёки ноябрда бўлган деб тахмин қилмоқда", деб ёзади газета.

Нолинчи бемор аниқлангандан кейин 22 кун ўтгач, 8 декабрда шаҳарда камида 27 киши янги коронавирусни юқтириб олганди, лекин одамлар ҳали ҳам яқинлашиб келаётган ҳалокатдан шубҳаланишмаган.

"Ўзининг географик жойлашуви туфайли Ухан Хитой тезюрар поездлари тармоғидаги энг муҳим нуқталардан биридир. Бундан ташқари, «Хитой Чикагоси» деб аталадиган шаҳаридан ҳар куни дунёнинг барча мамлакатларига 30 минг киши учиб кетишади. Европага тўғридан-тўғри рейслар у ердан амалга оширилади. Икки ойдан ортиқ вақт давомида одамлар чекловсиз саёҳат қилишди ва 23 январга келибгина темир йўл ва ҳаво транспорти қатнови тўхтатилди, - деб таъкидлайди нашр. -Бундан бироз олдин, Уханни 5 миллион кишини тарк этди – январда Янги йил байрами нишонланади".

"Гуанчжоу шаҳридаги лаборатория 27 декабр куни беморнинг ўпкасидаги суюқликдан вируснинг катта қисмини ажратиб олди, хабар берди феврал ойида Caixin журнали. (...) Лаборатория ходимлари вируснинг SARA билан ўхшашлигини тезда пайқашди, шунинг учун улар тадқиқот натижаларини нафақат касалхонага ва Ухан маъмуриятига, шу билан бирга улар Пекиндаги илмий-тадқиқот институтига ҳам маълум қилишди. Шу билан бирга улар тўғридан-тўғри шифокорларга ҳам қўнғироқ қилдилар. Афтидан, таҳлил натижалари уларни даҳшатга солиб қўйган. Сўнгра лаборатория раҳбарлари ҳам Уханнинг ўзига бордилар. Декабр ойи охирида ўтказилган яширин тадқиқотлар ҳақида кўп нарса маълум эмас, аммо феврал ойида ходимлардан бири натижалар ҳақида ўз блогида сўзлаб берди"

"5 кундан кейин Хубеи провинциясининг ҳеч бўлмаганда битта лаборатория ходимига соғлиқни сақлаш комиссиясидан қўнғироқ қилишди. Улар тестларни дарҳол тўхтатиш кераклигини айтишди. Таҳлиллар йўқ қилиниши керак эди. Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 3 январ куни вазиятга аралашди. Хитойнинг асосий соғлиқни сақлаш бошқармаси талабни такрорлади».

"Ухандаги шифохоналарда вазият ёмонлашди. Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бошлиғи доктор Ай Фен ҳам буни пайқади. Март ойида у Хитойнинг Renwu журналига декабр ойининг ҳал қилувчи кунлари ҳақида интервю берди. Интервю цензура бўлимлари томонидан бир неча дақиқада олиб ташланди. Уни сақлаб қолиш ва цензурани алдаш учун Интернет фойдаланувчилари матнни бир-бири билан ўртоқлашишди ва уни қайтадан кўчириб олишди. Улар уни бир неча тилларга, жумладан, «Узуклар ҳукмдори» тили ва «Юлдузлар йўли» сериалидаги клингон тилига таржима қилишди. (...) Фойдаланувчилар кўрлар алифбосида, имо-ишора тили (расмлар) ва иероглифлар учун шрифтлардаги матн версияларида ёзилган матнни ҳам юклаб олишди"

Интервюда Ай Фен шубҳали аломатлари бўлган бемор ҳақида ҳикоя қилади – у қисқа вақт ичида иккинчи бемор эди. 30 декабрда лабораториядан олинган таҳлил натижаларида "SARS-коронавирус" ташхиси қўйилган бўлиб, у ҳақида бошқа шифокорларга хабар қилади. Шу куннинг ўзида офталмолог Ли Вэнлян ҳам хабарни олди ва уни собиқ курсдошлари билан ўртоқлашди.

"Дастлаб Ли Вэнлянни касалхона раҳбарияти, сўнгра полиция таклиф қилди. У ерда нотўғри хабар тарқатганлиги ва жамоат тартибини бузганлигини тан олиб, тилхат ёзишга мажбур қилинди", - дейилади нашрда.

"Шифокорлар шаҳардаги вазиятни тушунишга ва ўз ҳамкасбларини огоҳлантиришга ҳаракат қилган бир пайтда, Уханнинг миш-мишлари Хитойнинг асосий эпидемиологларига етиб борди. Миллий эпидемиология марказининг бошлиғи Гао Фу, эрта огоҳлантириш тизими орқали хабардор қилинмади. У суҳбатдаги маълумотларни тасодифан ўқиди - Ли Вэнлян каби. У дарҳол Уханга бир гуруҳ мутахассисларни юборди."

Нашрнинг таъкидлашича, Ухан ва Хубеи соғлиқни сақлаш идоралари кўплаб тиббий кўрсатмаларга жавобан касалхоналар учун фақат ички огоҳлантириш берган.

Пойтахтдан ташриф Ухандаги маҳаллий соғлиқни сақлаш органларига босимни кучайтирди. 31 декабрь куни улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига 27 та ҳолат ҳақида хабар беришди.

"Ижтимоий тармоқларда касалликнинг авж олганлиги ҳақида хабарлар ўчириб ташлаш бошланди. Торонто университети қошидаги Citizen Lab маълумотларига кўра, 31 декабрдан бошлаб YY стриминг платформаси маълум бир сўзлар, (...) масалан, "номаълум ўпка касаллиги", "SARS га ўхшаш аломатлар" ва "Ухан соғлиқни сақлаш бошкармаси" каби сўзлар учрайдиган хабарларни цензурадан ўтказа бошлади.

"1 январ куни ҳукумат Хуанан денгиз маҳсулотлари бозорини ёпди. (...) У ерда сотилган жониворлар ҳукумат томонидан йўқ қилинди. Уларсиз вирус эҳтимолий ташувчиларини тадқиқ этиш имконияти амалда йуқолди", - қайд қилади нашр.

"Қўшни Тайванда шифокорлар хитойлик ҳамкасбларидан ўз беморидан касалик юқтириб олган шифокор ҳақида хабар топдилар. Бу вируснинг одамдан одамга юқиши мумкинлигининг исботи бўлиши мумкин эди. (...) Тайван ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини бундан хабардор қилди. Лекин ЖССТ бунга жавоб бермади".

"Шу билан бирга, Хитойда ахборотни яширишни давом эттиришди. (...) SARSга ўхшаш ўпка касаллиги ҳақида миш-мишлар тарқатган саккиз киши ҳибсга олинган. Уларнинг орасида доктор Ли Вэнлян ҳам бор эди".

Ўз навбатида доктор Ай Фен ўз ходимларига юз ниқоблари тақиб юришни буюрди. Касалхонанинг интизом комиссияси уни суҳбатга чақирди: у тест натижалари ҳақида ҳеч ким билан гаплашмаслиги керак эди. Унинг вирус юқумли бўлиши мумкин деган сўзларига жавобан партия вакиллари бу миш-мишлар юзага келтириши ва шу билан Ухандаги барқарорликка таҳдид солишини айтишди.

"Кейинчалик Ай Фен интервюлардан бирида шундай деди: "Мен кўпроқ одамларни огоҳлантирмаганимдан афсусдаман. Агар ҳозир билганларимни ўша пайт билганимда борми, ҳар бир имконият туғилганда ҳамма билан бу ҳақида гаплашган бўлар эдим", - дея хабар беради нашр.

Январ ойининг биринчи ҳафтасида, Хитой раҳбарияти аста-секин босимни ҳис қила бошлади. "Бироқ, 3 январга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига фақатгина 44 киши касаллик юқтирган деб хабар берган. Аслида, декабр ойининг охирига келиб, ҳукумат ҳужжатларига кўра камида 266 киши касаллик юқтирган бўлган. Уларнинг барчаси ноябр ва декабр ойларида вақтинча тиббий назоратда бўлган", - дейилади Пекин ҳужжатларида.

9 январь куни, нолинчи бемор аниқланганидан кейин 54 кун ўтгач, COVID-19 дан биринчи одам вафот этди. Мақолада айтилишича, Хитойда унинг ўлими ҳақида 2 кун давомида хабар бермаган.

5 январ куни Шанхайдаги лаборатория раҳбари Шайхан ва Пекиндаги соғлиқни сақлаш комиссиясига SARS каби вирусни нафас йўллари орқали юқиши мумкинлигини айтди. Бироқ, 11 январь куни соғлиқни сақлаш идоралари 3 январдан бошлаб янги инфекция ҳолатлари аниқланмаганлигини ва патогеннинг одамдан одамга юқиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини хабар қилишди, бу ҳақда январь ойи ўрталарида ЖССТ хабар берган.

"Шу билан бирга, Ухан аҳолиси шифокорлар ҳимоя кийимида ишлаган шифохоналардан олинган биринчи видеоларни Интернетда эълон қилишди. Бу аҳоли орасида ваҳима қўзғатди: агар вирус юқмаса, шифокорлар нима учун ҳимоя кийимларини кийишлари керак?"

20 январда вируснинг одамдан одамга юқишини кўрсатувчи иккита ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилинди. Шунингдек, 14 касалхона ходимларининг касаллик юқтиргани ҳақида гапирилди. "Кейинчалик, маълумотларнинг тарқалиши натижасида олинган ҳужжатдан маълум бўлишича, шифокорлар ва ҳамширалар орасида юқтирганлар сони аллақачон 500 кишига етган", дейилади мақолада.

21 январ куни Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси касаллик тарқалиш хавфи чекланганлигини яна бир бор таъкидлади.

23 январ куни Хитой ҳукумати Уханнинг ёпилишини эълон қилди, ЖССТ яна бир бор халқаро фавқулодда ҳолат режимини жорий қилмасликка қарор қилди, деб ёзади нашр.

"Давлат раҳбари Си Цзинпин четда қолишни давом эттирди. Ижтимоий тармоқларда: "Бу одам қаерда?" каби саволлар, шунингдек, президентнинг номига билан хабарлар пайдо бўла бошлади. Интернет-фойдаланувчилар уни Доналд Трампнинг исми билан алмаштиришни бошладилар." Нега Трамп ҳали пайдо бўлмаган?" - ёзишди ва талаб қилишди улар, - Трамп истеъфога чиқиши керак". Кейинчалик бу хабарлар ҳам цензура қилина бошлади."

30 январ куни 170 киши ўлгани ва 7 711 касаллангани расмий равишда рўйхатга олинган. Бемор аникланган кундан 75 кун ўтгач, ЖССТ халқаро фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

"7 февралга ўтар кечаси, доктор Ли Вэньлян COVID-19 дан вафот этди. Интернетда миллионлаб одамлар унинг ўлимидан ғазаб ва қайғуларини изҳор этдилар. Бошқа сўзлар қатори, у ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида қуйидаги сўзларни айтган: "Соғлом жамиятда фақат битта овоз янграмаслиги керак". Ушбу хабарларнинг кўпи цензура бўлимлари томонидан дарҳол ўчирилди" – деб ёзади Tages-Anzeiger.

Манба: Tages-Anzeiger