loader
Foto

Оқ уй коронавируснинг иккинчи тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирди

"Биз вазиятни барқарорлаштириш белгиларини кўрмоқдамиз ва бу бизни илҳомлантирмоқда ... Одамлар буни яқин 30 кун ичида уйдан чиқиб кетиш мумкинлиги ҳақида умиднинг дастлабки белгилари сифатида қабул қилмасликлари жуда муҳимдир. Сиз секинлашувни кўрмоқдасиз ... Шунинг учун, агар одамлар яна уйдан чиқиб, ижтимоий алоқада бўлишса, биз яқин орада иккинчи жиддий тўлқинни кўришимиз мумкин", деди Биркс.

Унинг сўзларига кўра, жорий этилган чораларни 30 кунга узайтириш тўғрисида гапиришга ҳали эрта ва қарор мамлакатнинг барча ҳудудларидан тўпланган маълумотларни таҳлил қилишга боғлиқ бўлади.

Аввалроқ, Биркс АҚШ ҳукумати келгуси ҳафта чекловлар туфайли мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси барқарорлашишини кутмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп халқни келгуси икки ҳафта энг қийин бўлишига ва кўплаб ўлимлар бўлишига тайёрланишга чақирди. Қўшма Штатлар коронавирус инфекциясининг қайд этилган ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Умуман олганда, мамлакатда 398 755 киши касаллик юқтириб олган, улардан 12893 киши вафот этди, 22 мингдан ортиқ бемор даволанди.