loader
Foto

ОАВ: АҚШ разведкаси Ухандаги коронавирус ҳақида ноябрдаёқ огоҳлантирганди

Ҳисобот разведка «ушлаган» маълумотлар ва сунъий йўлдош расмларини таҳлил қилишга асосланган. Таъкидланишича, разведка маълумотларига кўра, Хитойдаги авария АҚШнинг Осиёдаги ҳарбий кучларига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Манбага кўра, НСМИ ҳисоботининг муаллифлари "бу ҳалокатли воқеа бўлиши мумкин деган хулосага келишган" ва АҚШ Мудофаа разведка бошқармаси, Пентагон қўшма штаб бошлиқлари ва Оқ уйга бу ҳақида бир неча бор хабар беришган.

Телеканал маълумотларига кўра, декабрь ойида катта сиёсатчилар иштирокида ушбу мавзу бўйича брифинглар мунтазам равишда ўтказилиб турган. Январь ойида АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳар куни вазиятнинг ривожланиши ҳақида маълумот олиб турган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда янги турдаги коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони 400 мингга яқинлашди, 12 893 киши вафот этди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 1,28 миллионга яқин касаллик ҳолати қайд этилган, 72 мингдан ортиқ одам вафот этган.