Джонсон коронавирус юқтириб олгани ҳақида 27 мартда хабар берганди. Шундан бери у ўзини-ўзи изоляция қилишда, лекин ишлашда давом этяпти. Учинчи апрель куни видеомурожаатида у ҳарорати юқори даражада сақланиб қолаётганини маълум қилди. Якшанба куни кечқурун Бош вазир девонхонаси Джонсон касалхонага зарур таҳлиллар ўтказиш учун келтирилгани маълум қилди, лекин у гап шошилинч госпитализация ҳақида гап кетмаганлигини таъкидлади. Душанба куна Бош вазир офиси Джонсоннинг аҳовли ёмонлашгани ва у реанимацияга ётқизилганини маълум қилди. Сешанба куни Бош вазирнинг ҳолати барқарорлашди, уни ИВЛ аппаратига улашга зарурат бўлмади, ўзи мустақил нафас оляпти ва стандарт кислородли даволаш оляпти.