loader
Foto

Нью-Йоркда коронавируснинг тез ва кенг тарқалишига изоҳ топилди

Шундай қилиб, Хитой билан рейсларнинг ёпилиши етарли чора эмаслиги маълум бўлди. Касаллик юқтирганларнинг бир қисми АҚШнинг Тинч океани соҳилларидан ёки тўғридан-тўғри Осиёдан келган беморларга тўғри келади.

Нью-Йорк — АҚШ да COVID-19 касаллигининг асосий ўчоғидир. Шаҳарда бу касаллик оқибатида 4,5 мингдан ортиқ киши ўлди, янги турдаги пневмониядан Нью-Йорк штатининг қўшни шаҳарларида юзлаб ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Ҳозирги пайтга келиб, АҚШда 435 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтириб олган, 14,7 минг киши вафот этган.