loader
Foto

Қозоғистондаги «қариялар уйи»дагилар оммавий равишда коронавирус билан касалланган

2 апрель куни 1947 йилда туғилган бир киши вафот этди, 6 апрель куни - 1929 йилда туғилган кекса аёл. Иккала ҳолатда ҳам коронавирус белгилари кузатилмаган, касаллик ўлимдан кейин аниқланган.

Оқмўла вилояти Товар ва хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан санитария-эпидемиология текшируви ўтказилди. Вафот этганлар билан мулоқот қилганлар доираси аниқланди, COVID-19 бўйича лаборатория текшируви ўтказилди. Барча ходимлар ва қариялардан намуна олинган.

ПЦР тадқиқоти натижаларига кўра, 9 апрел куни 35 кишида (34 та қария, 1 ходим) COVID-19 ташхиси аниқланди.

Беморлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Даволаш тасдиқланган протоколга мувофиқ амалга оширилади. Бемор билан алоқа қилган одамларни аниқлаш бўйича ишлар ва тиббий назорат давом этмоқда.

Бугунги кунга келиб, Оқмўла вилоятида коронавирус касаллигига чалинган 56 ҳолат аниқланган.