loader
Foto

Португалияда коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди

Шимолий минтақада энг оғир вазият сақланиб қолмоқда - 8 897 киши касаллик юқтирган, 240 киши вафот этган.

Аввалроқ Португалия парламенти янги коронавирус тарқалиши билан кураш чораси сифатида фавқулодда ҳолат режимини яна икки ҳафтага, 17 апрелгача узайтиришни маъқуллади. Бундан ташқари, 9-13 апрел кунлари фуқароларнинг ҳаракатланишида чекловлар қўлланилади. Барча аэропортлар ёпилади, юкларни ташиш ва фуқароларни ватанига қайтариш билан боғлиқ рейслар бундан мустасно. Бундан ташқари, ушбу даврда фуқаролар ўзлари яшайдиган шаҳарлардан чиқиб кета олмайдилар. Ягона истисно - иш бориш зарурати.