loader
Foto

Google ва Apple коронавирусли одамларнинг мулоқотларини кузатиш технологияси ишлаб чиқади

Лойиҳа бир неча ой давом этади. Бу икки босқичда амалга оширилади.

Май ойида иккала компания Андроид ва iOS-да ишлайдиган қурилмалар ўртасида ўзаро таъсирни таъминлайдиган интерфейсларни чиқарадилар. Бу фойдаланувчиларга соғлиқни сақлаш тизимининг расмий дастурларини ўрнатиш имконини беради.

    Компаниялар бундан кейин зарарланган мулоқотларни кузатиш учун Bluetooth-га асосланган платформани кенгайтириш устида иш олиб борадилар.

«Махфийлик, шаффофлик ва розилик ушбу лойиҳада биринчи даражали аҳамиятга эга. Таҳлил учун биз ишларимизнинг бориши ҳақида ахборотни очиқ эълон қилиб борамиз», - деилади хабарда.