loader
Foto

АҚШ ўз фуқароларини олиб кетмайдиган давлатларга нисбатан санкциялар жорий қилади

Санкциялар "SARS-CoV-2 туфайли давом этаётган пандемия даврида ўз фуқаролари, субъектлари, АҚШ фуқаролари ёки резидентларини қабул қилишни рад этган ёки асоссиз равишда кечиктирган давлатларга нисбатан қўлланилади", дейилади хабарда.

Трамп томонидан имзланган Фармонга кўра, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари бундай ҳолатлар ҳақида ахборотни давлат котибига етказиши лозим. У эса, ўз навбатида, етти кун ичида коидабузар мамлакатга қарши санкциялар киритиш ҳақида қарор қабул қилиши зарур.

Бундай давлатлар "америкаликлар учун жамият соғлиғини сақлаш соҳасида катта риск туғдиради. Америка Қўшма Штатлари чет эл фуқароларини қайтариб юборишга имкониятига эга бўлиши керак", дейди «Коммерсант», мамлакатлар ўз фуқароларини олиб чикиб кетганидан кейин санкцияларни бекор қилиш мумкинлигини ўз ичига олган ҳужжатдан кўчирма келтириб.

Меморандум жорий йил охиригача амал қилади, аммо муддати узайтирилиши мумкин.

Бугунги кунда Қўшма Штатлар дунёда энг кўп коронавирус билан касалланган - 500 мингдан ортиқ киши қайд этилган. Мамлакатда 19 мингга яқин одам вафот этган.

Олдинроқ Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг таъкидлашича, Россия ҳукумати чет элда ватанларига қайтишни истаган барча русларни олиб чиқади, лекин биринчи навбатда бу йил кетган сайёҳлар бўлади.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, Рақамли ривожланиш, телекоммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлигига тез орада барча идоралар билан келишилган ҳолда давлат хизматлари ягона порталида махсус электрон шаклни ишга туширишни буюрди, унда руслар ўзи ҳақида барча керакли маълумотларни тезда тақдим этадилар.

Россия барча халқаро парвозларни тўхтатганда, ҳатто Россия фуқароларини чет элдан олиб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди, аммо тез орада уларни олиб чиқиш тикланди ва бу вазиятда ягона истисно бўлиб қолди. Аввалроқ, Россия ҳукумати чет элда қолган русларга уй-жойни ижарага олиш ва асосий зарурий нарсаларни сотиб олишлари учун моддий ёрдам кўрсатишга қарор қилган эди.

Россия фуқароларининг чет элдан қайтиши 4 апрел куни келиши мумкин бўлган карантинни ташкил этишда мумкин бўлган қийинчиликлар туфайли тўхтатилди. 6 апрел куни у қайта тикланди. Ўша пайтда, Россиядан ташқарида 30 мингга яқин руслар ватанларига қайтишни кутишган.

Ўтган ҳафта Нью-Йоркдан келган руслар билан парвоз кечиктирилди, аммо кейинчалик рейслар чекловлар билан бўлсада, қайта тикланди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР