loader
Foto

Трамп NYT газетасини COVID-19 европадан келиб чиқиши ҳақида мақола учун танқид қилди

Нашр Нью-Йоркдаги Икан тиббиёт мактабидан генетик Харм ван Бакелнинг «аксарият ҳолатлар – яққол Европа билан боғлиқ» деган сўзларини келтирганди. Газетада қайд этилишича, Нью-Йорк университети қошидаги Гроссман тиббиёт мактаби гуруҳи шунга ўхшаш хулосаларга келган.

"Энди эса New York Times фейк хабарлари коронавирус Хитойда ЭМАС, Европада келиб чиққанини аниқлапти. Биринчи марта! Қизиқ, New York Times бунинг учун нима олди экан? НОМИ АЙТИЛГАН биронта манба борми? Уларни яқинда Хитойдан итдай қувиб солишганди, энди эса улар ортга қайтмоқчи кўринади. Аттанг!" – деб ёзди Трамп Twitter да.

Хитой ТИВ 18 март куни New York Times, Wall Street Journal ва Washington Post мухбирлари аккредитациясини муддатидан олдин чақириб олди. Хитой ўз ҳаракатларини АҚШ Давлат департаментининг Хитой давлат оммавий ахборот воситаларининг Америка бюроларидаги ходимлар сонининг чеклашига жавоб деб атади. Вашингтон, ўз навбатида, буни Хитой ҳукуматининг мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари ишига тўсқинлик қилаётгани сабабли қилган.

Давлат Департаменти Хитойнинг тўртта давлат оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган ходимлар сонининг қисқаришига Пекин томонидан американинг Wall Street Journal нашри уч нафар жрналистини Хитойдаги коронавирус ҳақида мақоласи учун аккредитациядан маҳрум қилгани ва чиқариб юбориши сабаб бўлди. Ушбу материал, Хитой расмийларининг фикрига кўра, Хитойнинг вирусга қарши курашдаги ҳаракатларига путур этказди ва "сенсацион ирқчи сарлавҳа" га эга. Нашр кечирим сўрашдан бош тортди.