loader
Foto

New York Times ҳам Ғазодаги инсоний фожеа ҳақида хабар беришга ночор бўлди

Нью-йорк таймс газетаси  Ғазо бўлгасидаги инсоний фожеага тўхталиб,  фаластинлик тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг ўсиши, кўп вайронгарчиликлар Ғазо бўлгасини гуманитар бир фалокатга дучор этган деб ёзди.

АҚШда босиладиган ушбу газета шунингдек Исроил режими Ғазога қарши ҳужумлари натижасида 17 касалхона ва клиникалар шунингдек коронавирус бўйича ягона лаборатория ҳам зарар кўрган деб қўшимча қилди.

Мазкур хабарга биноан, Ғазо бўлгасидаги бир қатор мактабларга етказилган зарар 600 мингга яқин ўқувчиларнинг дарсини қолишига сабаб бўлган.

Нью-йорк таймс газетаси шунингдек,  Ғазода тинч аҳоли орасда кўп сонли қурбонлар шунингдек  сўнгги ҳужумларда инфратузилмаларга катта зарар етказгани  Исроил режимини уруш тўғрисидаги халқаро қонунларга риоя қилишни шубҳа остига қўймоқда деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз босқинчи сионистик режим Оқ уйдан яшил чироқ олганидан сўнг ўтган ҳафта давомида Ғазо сектори, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳили ва Қуддусга уюштирган қатор ер, ва ҳаво ҳужумларида камида  220 нафар фаластинлик шу жумладан  60 нафар бола ҳалок бўлди.