loader
Foto

Эрон коронавируснинг биологик қурол сифатида пайдо бўлиши ҳақидаги тахминни ўрганмоқда

Арагхизаденинг сўзларига кўра, Эрон тадқиқот марказлари бу ишларга қўшилган, аммо аниқ хулосалар чиқариш учун кўпроқ вақт ва ҳаракатлар талаб этилади.

Шу билан бирга, қўмондон Эрон қуролли кучлари ҳар қандай биологик таҳдидни аниқлай олади ва эҳтимолий биотерроризм актига қарши чоралар кўради, деб айтди.

Феврал ойида Хитой коронавирус биологик қурол сифатида пайдо бўлганини рад этди. Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цуй Тянькай бундай баёнотларни тентаклик деб атади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 70 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Умуман олганда, дунёда 1,777 миллиондан ортиқ одам бу касалликни юқтириб олди, шундан 404 мингдан ортиғи тузалди. Касаллик энг кўп тасдиқланган ҳолатлар АҚШда қайд этилди - 529 мингдан ортиқ.