Ҳукумат ислом мутаассиблари қибтийларга қарши терактлар тайёрлаётгани тезкор ахборот олдилар. Махсус хизмат ходимлари Миср пойтахти туманларидан бири бўлган ал-Амирияда квартиралардан бирини штурм қилдилар. Бир неча соат давом этган отишма давомида еттита террорчи йўқ қилинди. Улар билан тўқнашувда Миср ИИВ подполковниги Муҳаммад ал-Хуфи ҳалок бўлди, яна бир полициячи ярадор бўлди.
Норасмий манбаларга кўра, операцияни 2019 йил баҳорида ташкил топган Миср ИИВ «Қора кобра» анти-террор бўлинмаси ўтказган.