"Биз бу инқироздан Европа Иттифоқини кучайтириб, унинг аъзоларини бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини сақлаган ҳамда демократик қадриятлар ва ўз қоидаларимизни асраган ҳолда чиқишни истаймиз", - деди Сассоли.
Шунингдек, у 23 апрелда видеоконференция режимида ЕИ давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мажлисида иштирок этиши ҳамда ушбу ғояни ва Европанинг барча фуқаролари ҳақида қайғуриш зарурлигини Европа давлатлари етакчиларига етказишга ҳаракат қилишини қўшимча қилди. "Мен 23 апрел куни учрашувда аниқ мурожаат билан қатнашаман. ЕИ инқироздан кучли бўлиб чиқиши керак", - деди у.