Россияга COVID-19 коронавирусига қарши курашиш учун ҳаммаси бўлиб беш миллионта тиббий ниқоб, шунингдек, тиббий дока топшиилади. Инсонпарварлик ёрдами ортилган самолёт Шереметьевода Ўзбекистон элчихонаси ва Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакиллари томонидан кутиб олинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда қарийб 37 минг киши коронавирусга чалинган, 313 киши вафот этган.