loader
Foto

Исроилда коронавирус билан касалланганлар сони 13,2 мингдан ошди

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шанба куни эрталабки соат 8 да хабар беришича, 13265 кишида коронавирус аниқланган, 164 киши вафот этган. Оғир аҳволдаги беморлар сони 164 кишига, ИВЛ аппаратига муҳтож беморларнинг сони бир кунда бешга - 113 тагача камайди. Шанба куни тузалиб кетганлар сони 200 дан ошди ва кечқурунгача 3456 кишини ташкил этди.

Шанба куни эрталаб 13107 касалланган ва 158 киши ўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР