loader
Foto

Муҳаммад Салоҳ ўзи туғилиб-ўсган қишлоқни озиқ-овқат ва ниқоблар билан таъминлади

Миср терма жамоаси ва "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси ҳамқишлоқлари учун бир неча тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт сотиб олди, хабар қилади Egypt Independent нашри.

Футболчининг отаси ҳикоя қилишича, унинг ўғли қишлоқ аҳлига саломатлик тилайди, уларни йиғилишлардан тийилиб туриш ва карантин режимининг барча санитария меъёрларига риоя қилишга чақирган.

Мусулмон-футболчи мунтазам равишда киндик қони тўкилган жойга ёрдам бериб келади. 2018 йил декабрида унинг хайри фонди маҳаллий касалхонага катта маблағ ажратди, шунингдек, оқава сувларни тозалаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун станция қурдирди. 2019 йил августида Салоҳ Миср Миллий саратон институтига (NCI) рўй берган терактдан кейин унинг объектларини қайта тиклаш учун 3 млн доллар хайрия қилди. БМТ эса 2020 йил февралида Муҳаммад Салоҳни қочқин-талабаларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус элчи қилиб тайинлади.