loader
Foto

Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши жорий йилнинг 24 майида якун топади, деди сингапурлик олимлар

"Пандемия якун топиши борасида айтилаётган муддатларга асосланган ҳаддан ташқари кучли оптимизм хавфлидир, чунки у туфайли интизом сусайиши, бу эса вирус ва инфекциянинг такрорий ривожланишига олиб келиши мумкин", – огоҳлантиради тадқиқотчилар.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами юқтирилган касалликларнинг 97%и 3 майгача, 9 майгача эса 99%и аниқланади.

Республикада COVID-19  тарқалиши, олимларнинг башоратига кўра, жорий йилнинг 24 майида якун топади.

Таққослаш учун, АҚШга сингапурлик олимлар умуман бошқача муддат беряпти. Уларнинг башоратига кўра, у ерда эпидемияни 27 августга келиб жиловлаш кутиляпти. Мамлакатда ҳозир қарийб бир миллион киши касаллик юқтириб олган.

Германияда ҳаммаси – 1 августда, Францияда – 5 августда, Буюк Британияда эса 14 августда якун топади.

Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, Хитойда COVID-19 билан боғлиқ вазият 9 апрелда поёнига етди.

Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон ва Молдавияда – мос равишда 6-, 14-, 18- ва 25 июнда ҳаммаси тугайди. Украинада касаллик анча кечроқ – 28 июлда чекинади.

Таҳлилчилар фикрига кўра, Белорус ва Арманистонда коронавирус тарқалиши 14 ва 20 августда, Қозоғистонда эса 27 сентябрда тўхтайди.

Россияда вирус тарқалиши 20 майга келиб 97%га якун топади. 28 майгача вазият 99% ҳал бўлади, 27 йилгача эса муаммо 100% ҳал этилиши кутилмоқда.

Тожикистон ва Туркманистон тадқиқотчилар кўриб чиққан мамлакатлар руйхатига кирмаган, чунки бу мамлакатларда коронавирусга расман ҳали ҳеч ким чалинмаган.

Манба

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР