АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони бир миллиондан ошди - бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич.
Эпидемия авж олганига қарамай, АҚШнинг 40 штатида ҳукумат томонидан жорий қилинган карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар фикрига кўра, ҳукумат тақиқ чораларини қўллаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қасд қилади.
Намойиш ташкилотчилари яқин келажакда намойишчилар сони 10 баравар кўп бўлишини ваъда қилмоқда.