1. Ислом.
2. Ақл.
Ақлида нуқсони бор одам имом бўла олмайди.
3. Балоғатга етганлик.
Балоғат ёшига етмаган боланинг имом бўлиши мумкин эмас.
4. Муҳаққақ эркаклик.
Аёл киши ва хунасалар имом бўлмайдилар.
5. Тўла таҳоратли бўлиш.
Таҳорати йўқ ёки бирор ерига нажас теккан одам имом бўлиши мумкин эмас.
6. Қироат ва намоз арконларини яхши адо этиш.
Қори одам уммийга иқтидо қилмайди. Намозни тўлиқ ўқишга қодир одам жисмоний ноиложлик туфайли ўтириб ёки бошқа нуқсонли равишда намоз ўқийдиган одамга иқтидо қилиши жоиз эмас.
7. Бошқага иқтидо қилган киши ҳам имом бўла олмайди.
Бунинг оддий кўриниши бировга кечикиб иқтидо қилган одам намознинг давомини ўқиётганда бошқа бир киши келиб унга иқтидо қилиши мумкин эмас.
8. Узрлардан саломат бўлмоқ.
Доим бурни қонаб турадиган, сийдиги оқиб турадиган, ел чиқиб турадиган ва шунга ўхшаш дардларга учраган кишилар имом бўла олмайдилар. Ўзларига ўхшаш дардга мубтало бўлганларга имом бўлсалар жоиз.
9. Тили соғлом бўлиб, ҳарфларни ўз ўрнидан чиқара олиш.
ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмайдиган одамларнинг имомликка ўтиши тўғри эмас.
10. Намозини қайта ўқиётган бўлмаслиги шарт.
Фарз намозни аввал ўқиб олиб, кейин яна ўқиса, нафл ўрнига ўтади. Нафл намоз ўқиётган одамга фарз намоз ўқиётган киши иқтидо қилиши мумкин эмас.