Унинг сўзларига кўра, бундай мамлакатлар икки томонлама муаммога дуч келишмоқда - биринчидан, соғлиқни сақлаш соҳасига бевосита таҳдид. "Кўплаб мамлакатларда касалликнинг биринчи чўққиси кейинги 3-6 ой ичида кўпчилигида кутилмоқда" деди Локукок.
"Иккинчидан, глобал инқирознинг таъсири ва вирусни тўхтатиш бўйича ички чора-тадбирлар. Ҳозир даромадлар ва иш жойларининг қисқариши, озиқ-овқат таъминотининг пасайиши, нархларнинг кўтарилиши, болалар эмлашларни ўтказиб юбориши ва улар дарсларга қатнашмаётганлиги кузатиляпти", - деди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,5 миллиондан ортиқ касал қайд этилган, 247 мингдан ортиқ одам вафот этган.