Аввалроқ РИА Новости АҚШ қамоқхоналарида ва тергов изоляторларида 4893 та коронавирус ҳолати ва маҳбуслар орасида 88 ўлим ҳоллари тасдиқланганлигини хабар қилганди. Қамоқхона ходимлари орасида 2778 касаллик ва 15 ўлим ҳолатлари қайд этилган. Ушбу маълумотлар 21 апрель санасига тўғри келади, ундан кейинги маълумотлар йўқ.
EADaily эслатишича, яқинда АҚШда Питтсбург университетида коронавирусни ўрганиш билан шуғулланган, келиб чиқиши хитойлик бўлган 37 яшар профессор Бин Лю ўз уйида отиб кетилган ҳолатда топилди. Люнинг ҳамкасблари хабар беришича, «Бин коронавирус инфекциясининг асосида ётадиган ҳужайра механизмларини тушуниш билан боғлиқ жуда муҳим кашфиёт арафасида турганди».