Худди аввалги кунлардагидек, бу рақамларнинг ярмидан кўпи Москвага тўғри келади (5667). Шундай қилиб, пойтахтда COVID-19 юқтириб олганлар сони, расмий маълумотларга кўра 104189 кишига етди.
Москва расмийлари ввалроқ бу рақам уч баравар кўпроқ бўлиши – 300 минг кишини ташкил қилиши мумкинлигини айтганди:
Яна 1075 та янги ҳолат Москва областида, 425 та ҳолат – Санкт-Петербургда қайд этилди.
Коронавирус пандемияси туфайли Москвада 9 май куни барча оммавий тадбирлар ва ҳарбий парад бекор қилинди: параднинг фақат авиақисми бўлиб ўтди, кечқурун эса салют кутиляпти. Бироқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Москва мэри коронавирус эпидемияси тугаши билан Ғалабанинг 75-йиллиги нишонланишини ваъда қилди