БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил 6 майда 546 та янги инфекция ҳолати аниқланган, шу сабабли юқумли касалликка чалинганларнинг умумий сони 15738 кишига этган. Шу билан бир пайтда коронавирус қурбонлари сони 157 кишига етди, 3359 киши тузалган.
«30 та янги ҳолат карантин ва ижтимоий масофа қоидаларини бузган икки оилага тегишли. Вирусга чалинганлар орасида икки ойлик чақалоқ ва кекса оила аъзоси ҳам бор», - дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, май ойида тикланиш динамикаси яхшиланганлиги ҳам ойдинлашди: агар олдинги ойларда ўртача 100 киши тузалиб кетган бўлса, май ойида улар сони 150 нафар бўлди. 12222 киши БАА касалхоналарида даволанишни давом эттиряпти, деди Khaleej Times.