loader
Foto

Испанияда коронавирус 26,4 мингдан ортиқ кишинин умрига зомин бўлди

Бу 19 мартдан буён бир сутка ичида COVID-19 оқибатида ўлганлар сони энг паст кўрсаткичидир.

Олинган маълумотлар шундан ҳам далолат берадики, мамлакатда касаллик юқтириб олганлар сони бир суткада 604 тага, яъни 223578 кишигача ўсди.

Сўнгги 24 соат ичида тузалганлан сони 2 мингтага кўпайди ва 133952 кишига етди.

Мамлакат ҳудудида энг кўп касаллар Мадридда қайд этилган – 41436 киши, ўлганлар сони 8598 тани ташкил қилади.

Пандемия 2019 декабрида Хитойнинг марказидаги Хубэй повинциясида жойлашган Ухань шаҳрида келиб чикиши номаълум бўлган пневмония дастлабки ҳолатлари қайд этилган пайдан бошланди.

2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини номаълум пневомния авж олгани ҳақида хабадор қилди.

30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган, жамият соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб тан олди.

2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (COVID-19) номини олди.

2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авж олиши пандемия характерида эканлигини тан олди.