Умуман олганда, унинг хабари шундан иборатки, мусулмонлар уйғурлар билан у қадар бирдам бўлмаслиги ва Американинг дунё ҳукмронлигига муқобил бўлган Хитойга ташланмаслиги керак.
Бу маънода Жифрий келтирган уйғурларнинг ярмигина мусулмон ҳисобланади деган баёноти шок ҳолатига туширади. «Уйғурлар» ва «Шинжон-Уйғур автоном райони» тушунчалари ўртасида элементар фарқни тушунмасликдан келиб чиқадиган тезис (ҳар ҳолда биз шундан умид қиламиз). Охирги ҳолатда мусулмонлар Хитой ҳукуматининг ярим асрдан ортиқ давом этаётган сиёсати «туфайли» бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам ярмини ташкил қилади. Лекин уйғурларнинг ярим мусулмон эканлиги сабабли эмас, балки 1949 йил Шарқий Туркистон Республикаси коммунистик Хитой томонидан босиб олинганда бу ерда этник хитойликлар (хань) 6%ни ташкил қилиб мунтазам равишда бошқа минтақалардан кўчириб келиш оқибатида 49%га етгани билан изоҳланади. Лекин босиб олинган Уйғуристондаги номусулмон-хитойликлар уйғурлар эмас, уларнинг 100% исломга асосланган ўзлигини Хитой коммунистлари ўзгартиришга уринмоқда.
Жифрий қўшимча қилиб, Хитойнинг уйғурларга қарши қатағони диний қарашлар туфайли эмас, балки сиёсий, хусусан, уйғурлар Хитойнинг АҚШ билан иқтисодий жиҳатдан рақобатлашишига имкон берадиган янги Буюк Ипак йўли (Бир камар - Бир йўл) лойиҳасига қарши чиққанлиги сабабли деб айтади.
Дастлаб Хитойга ижобий муносабатда бўлган ва буни Хитой расмийларининг таклифига биноан амалга оширган албан журналисти Олси Дасекхи ўша пайтда буни аниқлашга ҳаракат қилди. У ерда очилган ҳақиқат журналистни ҳам, унинг тергов натижалари ҳақида аввал биз ёзган кишиларни ҳам даҳшатга солди
Жасекхи ва бошқа бир қатор журналистларнинг хулосалари, қатағонлар қурбонлари ва уларнинг қариндошларининг кўплаб гувоҳликлари шубҳа қолдирмайди - Хитой раҳбарияти Уйғуристонда уни ханлардан ажратиб турадиган Уйғур ўзига хослигининг асоси сифатида Ислом билан уни йўқ қилиш учун уруш олиб бормоқда.
Куни кеча таниқли инглиз тилидаги мусулмон сайтида Жифрийнинг баёнотлари батафсил рад этилди. Аммо шуни айтишим керакки, тақдимот нуқтаи назаридан жуда тўғри бўлган ушбу танқиддан фарқли ўлароқ, Жифрийнинг сўзларига жавоб берган кўплаб уйғурлар ўзларини сўзлар ва ҳиссиётларда чекламайдилар.
Уларни албатта тушуниш мумкин. Ахир мусулмонларни ўз динларидан воз кечишга мажбурлаш учун уларни ваҳшиёна таҳқирлашга мусулмон бўлмаганларнинг эътиборини жалб қилишга уринилаётган бир пайтда, бу ҳақида сукут сақлабгина қолмай, аслида мусулмонларга зулм қилувчиларни ҳимоя қилаётган ислом уламолари ва воизлари ҳам бор.