Вазият кескинлашиб боряпти ва намойишчилар полиция билан тўқнашувлардан қўрқмаяпти. Хитой ҳукумати босиқликни заифлик билан адаштирмаслик керак деб айтди ва Хонкўнг раҳбари Кэрри Лэм ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлади. Пекин шунингдек, норозилик намойишларида Ғарбни айбламоқда ва Хонкўнгдаги тартибсизликларда АҚШ нинг қўли бор деб айтмоқда.
Намойишчилар аэропортни ишғол қилиб, унинг ишини тўхтатиб қўйдилар. Талаблар ўша-ўша: Хитойнинг материк қисмига экстрадиция тўғрисидаги қонуннинг кўриб чиқилишини бекор қилиш. Воқеалар драматик тарза ривожланмоқда. ОАВ ёзишича, Хитой ҳукумати мамлакатнинг жанубий чегаралари томон қўшинларни тортмоқда. Бу чегара ортида эса —Хонкўнг.
Бугун бизнинг қалбимиз ва дуоларимиз ўз эркинлигини қизил диктатурадан ҳимоя қилаётган уйғурлар ҳамда ушбу тиранияга қарши чиқаётган барча жасур одамлар билан биргадир.