loader
Foto

Накба - Фаластиндаги 72 йилдан бери азоб бераётган оғриқ

Бугунги кунгача давом этган ушбу жараён давомида Фаластин ерларининг катта қисми ишғол қилинди, мунтазам қирғин натижасида минглаб фаластинликлар ўлдирилди, бир миллионга яқин одамлар ўз ватанларидан ҳайдаб чиқарилди, 675 қишлоқ вайрон қилинди ва баъзи шаҳарларга яҳудийлар жойлаштирилди.

Араб дунёси ва Исроил ўртасидаги яқинлашув, Фаластинликлар ўртасидаги ички низо, халқаро томонларнинг сустлиги ҳамда АҚШ ва Исроилнинг ноқонуний ёндошувлари натижасида яратилган шарт-шароитлар сўнгги йилларда Фаластинликларнинг Фаластин-Исроил можаросини адолатли ҳал этиш имкониятини йўққа чиқарди.

Бу йил Фаластинликлар Накба кунини АҚШнинг Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху томонидан эълон қилинган Яқин Шарқдаги АҚШнинг режасини (баъзан "Аср битими" деб аталади) рад қилган пайтда нишонлайдилар.

Трампнинг «Тинчлик» режаси Исроилга Ўрта ер денгизидан Иордан дарёсигача бўлган ҳудудларни тўлиқ назорат қилишни беради. Бунга жавобан фаластинликларга "давлат" ва "иқтисодий фаровонлик" ваъда қилинмоқда.

Оқ уй раҳбарининг Исроилга қаратилган режаси Фаластиннинг қочқинларнинг ўз ватанларига қайтиши, Шарқий Қуддусни назорат қилиши ва яҳудий турар жойлари қурилишини тўхтатиши ҳақидаги талабларини инобатга олмайди, бу можарони "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида ҳал қилиш имкониятини бутунлай йўққа чиқаради.

Бундан ташқари, босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақса масжиди ҳудудида мавжуд вазиятни (статус-кво) сақлаб турувчи тинчлик режаси аслида бу мақомни яҳудийларнинг фойдасига ўзгартиради, чунки бу уларга исломий зиёратгоҳда диний маросимларни ўтказишга имкон беради.

Фаластин норозиликларига ва халқаро ҳамжамиятнинг салбий реакциясига қарамай, Исроил Трамп режасини босқичма-босқич амалга оширмоқда, пойтахти Шарқий Қуддусда ва 1967 йил чегараларида бўлган Фаластин давлатини яратиш ғоясини йўқ қилмоқда.

72 йилдан бери тинчланмаган оғриқ

Фаластинга нисбатан "Накба" ("изтироб, ҳалокат") атамаси биринчи марта машҳур суриялик тарихчи, араб миллатчилиги назариётчиси Константин Зурайк томонидан ишлаб чиқилган.

Накба Фаластинликлар учун 957000 Фаластинликларнинг ўз ватанларидан қувғин қилинган кунини (яъни мамлакат аҳолисининг 67 фоизи) англатади.

Ўша кундан бери дунё бўйлаб фаластинлик қочқинлар сони 5,9 миллионга етди. Шулардан 5,3 миллион киши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластин қочоқларига ёрдам ва ишлар бўйича агентлигида (UNRWA) рўйхатга олинган.

Накба куни ўз юртларидан қувилган юз минглаб фаластинликлар қийин шароитларда Фаластин ҳудудида ва ундан ташқарида яшашга мажбур бўлмоқда.

Накба бошланишидан то шу кунгача Исроил Фаластин ерларини босиб олишда давом этди. Ҳозирги вақтда тарихий Фаластин ерларининг 85 фоизи (27 минг квадрат километр) Исроил босқини остида. Фаластинликлар ушбу ҳудудларнинг атиги 15 фоизида истиқомат қилишади.

Бундан ташқари, Исроил Шарқий Қуддусда ва Ғарбий Соҳилда 1967 йилда босиб олинган яҳудийларнинг турар жойларини ноқонуний қуришда давом этмоқда.