Ўлганлар сони 3 кишига кўпайиб, 39 кишини ташкил этди", - деди агентлик манбаси. Унинг сўзларига кўра, 4 196 киши врачлар назорати остида, охирги кун давомида 493 киши тиббий муассасалардан тузалиб уйларига юборилган.
Ўтган жума кунидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот маркази коронавирус бўйича ягона миллий портални ишга туширди. Тожик ва рус тилларидаги портал зудлик билан янги COVID-19 ҳолатлари ва коронавирусдан ўлим ҳолатлари тўғрисидаги статистикани эълон қилади. Статистикага қўшимча равишда, шунингдек, коронавирус белгилари, унинг олдини олиш бўйича тавсиялар, ишонч телефонлари рақамлари, шунингдек касаллик ҳақида саволлар ва жавоблар мавжуд.