Умумий инфекцияларнинг 56 таси лабораторияларда тасдиқланган, 29 таси ўлимга олиб келган.
ЖССТ ҳисоботида айтилишича, вабонинг асосий белгилари бу сувсизланиш ва диарея.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли можаро давом этмоқда, унда бир томондан шиа ҳаракатининг исёнкорлари Ансаруллоҳ ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, иккинчи томондан эса президент Абдурабб Мансур Ҳодийга содиқ ҳукумат қўшинлари қатнашмоқда. Ямандаги қуролли можаро туфайли уч миллионга яқин киши мамлакат ичида мажбурий кўчирилган.