Маан агентлигининг хабар беришича, бу чақириқ 18 май куни ФАТХ марказий қўмитасининг йиғилишида қилинган.
Ўша йиғилишда Иордания кироли Абдуллоҳ II ўтган ҳафта Исроилнинг Иордан водийсини қўшиб олиш нияти Ҳошимийлар қироллиги билан жиддий можарога олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтган сўзлари мақтовга сазовор бўлди. Иордания қиролининг сўзларига кўра, Фаластин-Исроил можаросининг ягона ечими бу икки халқ учун икки давлатнинг яратилишидир.
Эътибор беринг, ФАТХ исроилликлар билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувни чақирмади, аммо бу мурожаат фаолларни янги террорчилик ҳаракатларига ундаши мумкин.