“Жавоб бериш вакти яқинлашди. Яқин орада фитначи генерал жазоланади”, - деб ёзган Аммари.
Аммари ҳукумат кучлари яқинда Ливия шаҳарларини Халифа Хафтарнинг ёлланма жангариларидан тозалаш орқали мамлакатнинг бутун ҳудудини назоратга олишига ишонч билдирди.
Ливия Олий Кенгаши аъзоси икки кун олдин Ливиянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қарор қилган Ал-Асабия шаҳрида яшаган қабилаларни табриклади.
Тархун шаҳри ва Берк вилояти аҳолисини Ал-Асабия аҳолисидан ўрнак олишга чақириб, Аммари шундай деб ёзди: «Биз сизларга мурожаат қилмоқдамиз. Сизга ва барча Ливия халқига Ватан эшиклари очиқдир».