loader
Foto

Исроилда полиция руҳий касал бўлган фаластинликни отиб ўлдирди

32 ёшли Ияд Хайри Халлак полициячилар тўхташни талаб қилганига эътибор қаратмаганидан сўнг ўт очилган. Унинг ёнида ҳеч қандай қурол топилмади.

Исроил полициясининг билдиришича, Халлак ёнида "тўппончага ўхшаш шубҳали нарса бўлган" ва у тўхташ талабига жавобан югуришни бошлаган.

Бирлашган Араб Рўйхати фракциясидан Кнессет депутати Офер Кассиф Халлакнинг ўлимини текширишни талаб қилиб, воқеани Исроил ҳукумати томонидан провокация деб атади.