Тадқиқот муаллифлари огоҳлантиришича, агар оилаларни коронавирус таъсиридан ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўрилмаса, кам ва ўртача даромадли мамлакатларда қашшоқлик чегарасидан паст бўлган болаларнинг умумий сони йил охирига келиб 672 миллионга этади. Бу болаларнинг деярли учдан икки қисми Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка ва Жанубий Осиё мамлакатларидан.
Муаммо дунёнинг бошқа минтақаларини четлаб ўтолмайди. Башоратларга кўра, Европа ва Марказий Осиёда болали камбағал оилалар сони 44 фоизга, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 22 фоизга кўпаяди.
COVID-19 билан курашиш ва пандемиянинг кам таъминланган оилалар фарзандларига таъсирини камайтириш мақсадида «Save the Children» халқаро иттифоқи ва ЮНИСEФ ижтимоий ҳимоя тизимлари ва дастурларини имкон қадар тезроқ кенгайтиришга чақирмоқда, деб хабар беради Anadolu Ajansı.