Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Коронавирусни назорат қилиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга изоҳ берди, деб хабар беради давлат телеканали.
Давлат раҳбари пандемия жуда узоқ вақт ва эҳтимол, йил охиригача (Эрон тақвимига кўра 2021 йил мартгача) давом этиши мумкинлигини таъкидлади.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, иссиқлик бошланиши билан коронавирус камаяди деган тезис тасдиқланмаган.
“Бизда илмий асосланмаган ёки мутахассислар томонидан тасдиқланмаган сохта умидларга эга бўлмаслик керак. Биз ишлашга мажбурмиз, фабрикаларимиз ва дўконларимиз ишлашлари ва вирусга қарши курашишда давом этишлари керак. Бундай шароитда бизда бошқа чоралар йўқ - иккинчи вариант йўқ», - деди давлат раҳбари.
Руҳонийнинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига тўй маросими сабаб бўлган, лекин бу қаерда ва қачон бўлганлигини аниқлаштирмаган.
Президент дафн ва тўй маросимларини ўтказмасликка чақириб, коронавирус билан касалланиш хавфи ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлади.
Руҳонийнинг таъкидлашича, 21 июндан бошлаб "сариқ зоналарда" жума намозларига рухсат берилади, аммо ижтимоий масофа ва гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда.
Давлат раҳбари, шунингдек, 13 июндан бошлаб мактабгача тарбия, Қуръон ва тил курсларида дарсларни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинганини айтди. Шу кундан бошлаб мамлакат ичида ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланади, деди Руҳоний.
21 июндан бошлаб маданий тадбирларни ташкил этишга қўйилган чекловлар олиб ташланади, деди президент.