loader
Foto

Байрутда тўқнашувлар бошланди, ўнлаб қурбонлар бор

Намойишда иштирок этган юзлаб одамлар Ливан ҳукуматини ўн йилликлар ичида энг ёмон иқтисодий инқирозда айблашди. Шунингдек, улар Ливанда қабул қилинган мажбуриятларга қарамай қурол олиб юриш ҳуқуқини сақлаб қолган ягона гуруҳ - Ҳизбуллоҳни қуролсизлантиришни талаб қилишди.

Қўшинлар намойишларни тарқатиш учун чоралар кўришди, воқеа жойига келган Ҳизбуллоҳ тарафдорлари намойишчиларни тошбўрон қила бошладилар ва шиаликни қўллаб-қувватлаб шиорлар билан бақира бошладилар. Намойишчилар қарз бўлиб қолмади. Армия урушаётган томонларни ажратиш учун куч ишлатишига тўғри келди.