Коронавирус пандемияси фонида қулай эпидемиологик вазиятга эга бўлган энг хавфсиз давлатлар Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония ҳисобланади. 200 мамлакат рейтингида сўнгги ўринлар Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан жойлашган.
Deep knowledge group рейтинги карантин тадбирларининг самарадорлиги, мониторинг, ташхис ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлиги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда 130 параметрга асосланади.
Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлигини эълон қилишни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, ЖССТнинг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича асосий тавсиялари, шу жумладан ижтимоий масофани сақлаш ва мамлакатда тиббий ниқоблар ва респираторларни кийиш каби бир қатор гигиена тадбирлари бажарилмайди.
Аввалроқ АҚШ Туркманистоннинг COVID-19 нинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 1,42 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берилган эди.
Мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун ЖССТ экспертлар миссияси Туркманистонга ташриф буюрмоқчи. Халқаро экспертларнинг апрель охирига режалаштирилган Туркманистонга ташрифи ҳали амалга оширилмаган.