loader
Foto

Ҳиндистонда шифокорлар мусулмон беморларни COVID-19 билан даволашдан бош тортишди

Сардаршаҳар шаҳридаги шифохона ходимлари суҳбат чоғида мусулмон беморларни COVID-19 билан даволашдан бош тортиш ниятларини билдиришди. Кейинчалик ушбу баҳснинг скриншотлари ижтимоий тармоқларда фаол равишда тарқатила бошланди. Ёзишмаларда исмлари тилга олинган одамларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Юқоридаги хабарларни ёзган касалхона мудири, доктор Сунил Чоудҳари ўзининг Facebook-даги саҳифасида узр сўради, деб ёзади «Красная Весна».