Армия чегарадаги вазиятни яқиндан кузатмоқда ва Жанубий Кореянинг эҳтимолий ҳарбий агрессия олдини олиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
КХДР фронт чизиғини "қалъага" айлантиради ва Жанубнинг ҳийла-найрангларига қарши ҳушёрликни кучайтиради, дейилади хабарда.
Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги муносабатлар Шимолий Корея ҳудудига қарата варақалар солинган шарларни учирган жанубий кореялик фаоллар гуруҳининг "провокацияси" дан кейин яна авж олди.
Пхеньян Сеулни провокацияларга эътибор бермаётганликда айблади ва "қаттиқ жавоб" берилишини ваъда қилди.
9 июндан бошлаб Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиш ниятини билдирди.