loader
Foto

ЕИ мамлакатлари етакчилари пандемияга қарши курашни муҳокама қиладилар

Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари 27 раҳбари учрашуви 19 июнда  видеоконференция режимида бўлиб ўтади.

Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарл Мишель раислиги остида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен,  Европарламент раҳбари Давид Сассоли ва  Европа марказий банк раиси Кристин Лагард иштирок этади.

Етакчилар COVID-19 пандемияси билан боғлиқ иқтисодий инқироздан чиқиш йўлларини, хусусан,  Европа комиссияси томонидан тайёрланган "Иқтисодиётни тиклаш режаси"ни кўриб чиқади, унда бюджетга 750 млрд евро ажратиш кўзда тутилади,  «Кўп йиллик молиявий доиралар» эса  2021-2027 йилларга ЕИ бюджетини белгилаб беради.

Европа комиссияси келгуси 7 йилга 1,1 трлн доллар микдорида ЕИ бюджети шакллантиришни кўзда тутади. Бюджетни Европа комиссияси кафолатлари остида халқаро бозорларга инвестициялар жалб килиш асосида кенгайтириш кўзда тутилган.

Европа иқтисодиетни тиклаш жараёни 750 млрд евро миқдорида фонд яратишни кўзда тутади, шундан 500 млрд евро грант сифатида фойдаланилади, 250 млрд евро – ЕИ мамлакатлари учун кредит сифатида.

Еврокомиссия фонд маблағларининг катта қисмини  COVID-19 эпидемиясидан энг кўп азият чеккан мамлакатлар – Италия, Испания ва Францияга ажратиш кўзда тутилган.