loader
Foto

Мисрда COVID-19 га чалинганлар сони 50 мингдан ошди

Касалларнинг кўпи Қоҳира, Гиза ва Кальюбия шимолий вилоятларига тўғри келади, деди у. Мугаҳеднинг сўзларига кўра, барча янги беморлар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун мўлжалланган касалхоналарида бўлиб, ЖССТ кўрсатмаларига мувофиқ тиббий ёрдам олишади.

"Мисрда коронавирус билан оғриган беморларнинг умумий сони 50437 кишини ташкил этади, улардан 13528 нафари тузалиб касалхоналардан чиқарилди, 1938 киши вафот этди", деди Мугаҳед. Бир кунда 387 киши шифохоналардан чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хавфсизлик чораларига риоя қилиш ва тиббий ниқоблар тақиб юришга чақирди. Қоидабузарларга 4 минг Миср унти (255 долллар атрофида) жарима солинади.

Мисрда, июнь охиригача коронавирус билан боғлиқ чекловлар амал қилади, жумладан, пляжлар ва боғлар ёпиқ бўлиб, соат 20.00 дан 04.00 гача комендантлик соати жорий қилинган. Чекланган миқдордаги ходимлар давлат муассасаларида ишлашни давом эттирмоқдалар.

1 июлдан бошлаб маъмурлар коронавирус инфекциясининг энг паст кўрсаткичи қайд этилган вилоятлар билан ҳаво алоқасини тикламоқчи. Худди шу вилоятларда диний муассасалар 1 июлдан бошлаб яна иш бошлашлари режалаштирилган.