loader
Foto

НАТО мамлакатлари коронавирус иккинчи тўлқинига қарши чора-тадбирлар пакети тўғрисида келишиб олдилар

"НАТО COVID-19 нинг иккинчи тўлқинини қарши олишга тайёрланмоқда. Мудофаа вазирларимиз янги тезкор режа, тиббий асбоб-ускуналар ва зарурий тиббий буюмларни сотиб олиш учун фонд ҳақида келишиб олдилар", деб ёзди Столтенберг.

НАТО мудофаа вазирларининг учрашуви 17-18 июн кунлари видеоконференция режимида бўлиб ўтди. Вазирлар арафасида Россиянинг ракета салоҳиятини кучайтиришга жавобан сиёсий ва ҳарбий чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олдилар.