Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 248 коронавирусли бемор касалхоналарда ётибди, охирги кун давомида 62 киши касалхонадан чиқарилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 8 миллиондан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланган, 440 мингдан ортиқ одам вафот этган.