Шунингдек, 24 июнь куни Уттар-Прадеш штатида 24 киши ва яна уч киши 25 июнда яшин оқибатида ҳалок бўлди. Жабрланганларнинг аксарияти далада ишлаётганда Ҳиндистонга ёзги муссон олиб келган момақалдироқли жалага дучор бўлган. Фавқулодда хизматларнинг хавф даражаси ошгани тўғрисида огоҳлантиришларига қарамай, одамлар ёмон об-ҳаводан уйларида яшиинмадилар.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Биҳар ва Уттар-Прадеш аҳолиси ҳалок бўлганлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ушбу штатлар расмийлари қурбонларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатадилар.