«Вируснинг ривожланиши учун ҳали имкониятлар бор. Биз барчамиз бунинг тезроқ якун топишини истаймиз. Биз ҳаётни давом эттиришни истаймиз. Бироқ мураккаб воқелик шундан иборатки, бу ҳолатнинг якуни ҳали яқин эмас», - деди у ЖССТнинг Женева шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида видеобрифинг давомида.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, «бўлинган дунё «вирус тарқалишига хизмат қилади».
«Олти ой олдин дунё ва бизнинг ҳаётимиз ушбу вирус оқибатида қанчалик саросимага тушишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди», - қўшимча қилди у.
ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, пандемия «инсониятнинг энг яхши ва энг ёмон томонларини очиб берди».